
Тошкентда 12 ноябр куни Марказий Осиё давлатлари транспорт вазирларининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш якунида Тошкент коммюникеси имзоланди.
Тадбирда CATRANS-2035 стратегияси лойиҳаси муҳокама қилинди. Ушбу ҳужжат замонавий, экологик ва халқаро савдо йўлларига интеграциялашган ягона транспорт маконини яратишга қаратилган.
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг таъкидлашича, мазкур ҳужжат 2035 йилгача бўлган ҳамкорликнинг стратегик йўналишларини белгилаб беради.
Унда учта асосий йўналиш — инфратузилмани ривожлантириш, рақамлаштириш ва минтақа давлатлари ўртасидаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалалари қамраб олинган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.