Мобил алоқа нархлари ўсиши ўрганилмоқда

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси мобил алоқа нархларининг ошиши бўйича ўрганиш ишларини бошлади. Бу ҳақда қўмита ўзининг Telegram канали орқали маълум қилди.
Ҳозирда операторларнинг хизмат сифатини яхшилаш ва қамровни кенгайтиришга қаратилган харажатлари хизмат нархларига қандай таъсир қилаётгани таҳлил қилинмоқда. Агар қўмита томонидан рақобатга зид ёки келишилган ҳаракатлар белгилари аниқланса, тегишли текширув ўтказилади.
Қонунбузарликлар тасдиқланса, жавобгар шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилади. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг фикрича, тарифлар нархининг ошиши мобил алоқа операторларининг солиқларни кескин камайтиргани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
"Бу, эҳтимол, мобил алоқа компаниялари учун акциз солиғи бекор қилиниши билан боғлиқ. Яъни, улар солиқларни камроқ тўлаб, кўпроқ даромад олиш имкониятига эга бўлишмоқда",— дея таъкидлади эксперт.