Бухорода 15 ёшли болани уриб кетган Damas қочиши ортидан юзлаб Damas ва Labo 'лар ушлаб турилди

1 дақиқа ўқиш247
Бухорода 15 ёшли болани уриб кетган Damas қочиши ортидан юзлаб Damas ва Labo 'лар ушлаб турилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 2026 йил 7 январ куни Шофиркон туманида велосипедда ҳаракатланган 2011 йилда туғилган вояга етмаган М.Т.ни оқ рангли Дамас уриб кетиб, ҳайдовчи воқеа жойидан яширинган.
  • Жиноятни аниқлаш учун ҳудуддаги юзлаб Дамас ва Лабо автомашиналари вақтинча тўхтатилиб, ҳужжатлари ҳамда транспорт воситалари текширилган, ҳуқуқбузарлик аниқланмаган машиналар эгаларига қайтарилган.

Бухоро вилоятида 15 ёшли бола автомашина уриб кетиши ва ҳайдовчининг қочиши ортидан юзлаб Damas ва Labo русумли транспорт воситалари вақтинча текширувга тўхтатилди.

Шофиркон туманидаги автомашиналарнинг ҳужжатсизлиги ҳақида тарқалган хабарларга Бухоро Ички ишлар бошқармаси расмий баёнот берди.

Маълум бўлишича, 2026 йил 7 январь куни соат 14:12 да Шофиркон туман касалхонаси шифокори йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганини маълум қилди. Ҳодиса натижасида 2011 йилда туғилган вояга етмаган фуқаро M.T. турли тан жароҳатлари билан тиббий муассасага олиб келинди.

Текширувда аниқландики, бола велосипедда ҳаракатланаётган пайтда орқадан келаётган оқ рангли Damas автомашинаси билан тўқнашган ва ҳайдовчи биринчи тиббий ёрдам кўрсатмай, воқеа жойидан яширинган.

Жиноятни аниқлаш ва гумонланувчи ҳайдовчи ҳамда транспорт воситасини топиш мақсадида тезкор-қидирув ҳамда процессуал чоралар амалга оширилди.

Шу билан бирга, Шофиркон тумани ҳудудида ҳаракатланаётган Damas ва Labo русумли машиналар текширувдан ўтказилди. Ушбу воситалар вақтинча тўхтатилган, улар қонун доирасида кўздан кечирилган ва ҳуқуқбузарлик аниқланмаганларига эгаларига дарҳол қайтарилган. Ҳайдовчилар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди.

2026 йил 9 январь куни соат 00:00 ҳолатига кўра, эксперт-криминалистик текширувлар натижасида йўл-транспорт ҳодисасини содир этган гумонланувчи Ғиждувон туманида туғилган Б.У. экани аниқланди. У ўз айбини тан олган ва унинг тегишли автомашинаси ҳам топилган. Ҳозирда барча процессуал чоралар қонун доирасида олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “ҳайдовчилар касал фуқароларни ташиб келаётгани ёки қарияларни кўриш учун узоқ вақт ушлаб турилгани” ҳақидаги маълумотлар расмий равишда тасдиқланмаган ва Ички ишлар органларига бу масала бўйича мурожаат ҳам келиб тушмаган.

Бухоро Ички ишлар бошқармаси таъкидлашича, барча чоралар фуқаролар хавфсизлиги, жиноятни аниқлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?