date

Актриса Айсанем Юсупова 29 ёшни қарши олди

Актриса Айсанем Юсупова 29 ёшни қарши олди

Клиплардаги роллари билан танилган, “Ўзбек қизи” фильми орқали кенг оммага танилган асли қорақалпоғистонлик актриса Айсанем Юсупова 2 январь куни 29 ёшга тўлганини нишонлади.

Айсанемнинг айтишича, у санъатга аввал қўшиқчилик орқали қизиқиб кирган — бу йўлга онасининг орзуси ва қўллаб-қувватлаши туртки бўлган. Кейинчалик у Тошкентда санъат олийгоҳида ўқишга кириб, иккинчи уринишда имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, актрисалик йўлини танлаган.

Кинога кириб келишида устози раҳматли Жўра Маҳмудовнинг ташаббуси муҳим бўлгани таъкидланади: у биринчи курсдаёқ Айсанемни кастингларда қўллаб-қувватлаган. Дастлабки катта таклифлардан бири режиссёр Ҳилол Насимов томонидан “Ҳаёт” фильмига бўлган.

Айсанем у учун энг катта синовлардан бири — “Ўзбек қизи” картинаси бўлгани ҳақида ҳам сўзлаб берди. У бу фильм жисмонан ҳам, руҳан ҳам оғир кечганини, тайёргарлик, дубльлар ва жароҳатлар бўлганини яширмайди. Шу билан бирга, айнан шу лойиҳа унинг ижодида алоҳида босқич сифатида қайд этилади.

Айсанем актрисаликдан асосий мақсади — яхши роллар орқали халққа манфаатли, эсда қоладиган ишлар қолдириш эканини айтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Актриса Айсанем Юсупова 29 ёшни қарши олди