ФВВ ходимлари йигитни плиталар орасидан чиқариб олди

17 ноябр куни Тошкентнинг Олмазор туманида ФВВга "Ниҳол" маҳалласидаги шошилинч қўнғироқ келиб тушди. Қурилаётган уйлардан бирида бир йигит оғир бетон плиталар орасида қисилиб қолган эди.
Қутқарувчилар воқеа содир бўлган Диёр кўчасига тезкорлик билан етиб бориб, махсус ускуналар ёрдамида жабрланувчини плиталардан озод қилишди. Тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар туфайли инсон ҳаёти сақлаб қолинди.
Жабрланувчи озод қилингач, дарҳол тиббиёт ходимларига топширилди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг