
АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг Datavice МЧЖ компаниясига қарши иккиламчи санкциялар киритди. Идора мазкур компанияни Россиянинг Aeza Group компанияси билан алоқада бўлишда гумон қилмоқда.
Жорий йилнинг июль ойи бошида Вашингтон Aeza Group’ни қора рўйхатга киритган эди. Ушбу компания IT хизматларини тақдим этади.
АҚШ расмийлари фикрича, Aeza Group кибержиноячиларга АҚШ ва бошқа давлатлардаги қурбонларга ҳужум қилиш учун хостинг хизматлари кўрсатади. Шунингдек, АҚШ Молия вазирлиги ушбу компанияни BianLian номли товламчи дастурларни яратишда гумон қилмоқда.
Ягона давлат реестри маълумотларига кўра, Datavice 2023 йил июль ойида Тошкентда ташкил этилган. Компания маълумотларни қайта ишлаш соҳасида хизматлар кўрсатади. Унинг устав жамғармаси 24 миллион сўмни ташкил этади. Компаниянинг раҳбари ва асосчиси Максим Макаровдир.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.