date

Самарқанд жозибадор ҳудудга айланди

Самарқанд жозибадор ҳудудга айланди
Самарқанд вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулоти 2016 йилдаги 23 триллион сўмдан жорий йилда 120 триллион сўмга етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

"Бир сўз билан айтганда, биз Самарқандни жозибадор ҳудудга айлантира олдик – бу нафақат аҳоли ва тадбиркорлар учун, балки туристлар ҳамда инвесторлар учун ҳам муҳим", деди президент. Сўнгги саккиз йил давомида вилоятга 12 миллиард доллар инвестиция киритилган.

600 минг доимий иш ўрни яратилган, тадбиркорлар сони икки баробар ошган. Ишлаб чиқариш корхоналари сони 1,5 баробарга кўпайган, саноат ҳажми 1,7 баробарга ошган.

Ҳозирда 81 корхона йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан ошиб кетади. Вилоятда 55 та давлатдан инвесторлар фаолият юритмоқда.

Чет эл иштирокидаги корхоналар сони қарийб 700 тага етган. Хизмат кўрсатиш соҳаси ҳар йили тахминан 15 фоизга ўсмоқда ва жорий йилда унинг ҳажми 75 триллион сўмга етиши кутилмоқда.

2024 йилга қадар ва жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 15 миллион квадрат метр уй-жой ва тижорат объектлари қурилди. Самарқандлик қурувчилар юрт бўйлаб ҳар йили 4,5 миллион квадрат метр бино барпо этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд жозибадор ҳудудга айланди