date

Фарғонада археологлар икки минг йилдан ошган қадимги Қува деворларини топди

Фарғонада археологлар икки минг йилдан ошган қадимги Қува деворларини топди

Фарғона водийсида ўзбек-хитой қўшма экспедицияси қадимги Қува шаҳар харобасидан шаҳар деворларининг ноёб бўлакларини аниқлади. Топилмалар милоддан аввалги III асрдан милодий X асргача бўлган даврга мансуб экани қайд этилди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Лоян институти ва Фарғона давлат университети археологлари мазкур мудофаа иншоотлари Парфия ва Давон даврларидан тортиб, Сомонийлар ҳукмронлиги давригача узоқ тарихий қатлам давомида фойдаланилганини маълум қилди.

Умумий майдони 110 минг квадрат метрни ташкил этган топилма Буюк ипак йўли бўйлаб Шарқ ва Ғарб ўртасидаги фаол маданий алоқалар мавжуд бўлганини тасдиқловчи муҳим далиллардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Олимлар девор қурилишидаги технологиялар қандай ўзгаргани турли даврлардаги меъморий тажриба ва маданий таъсирлар шаҳар қиёфасига қандай сингганини очиб беришини таъкидлади. Ҳозирнинг ўзида ёдгорлик ҳудудида саройлар, шаҳар дарвозалари, турар жой мавзелари, кўчалар ҳамда ҳунармандчилик устахоналари излари аниқланган.

Экспедиция раҳбари Лью Бин бу харобалар Қуванинг минтақага йирик савдо ва маъмурий марказлардан бири бўлганини яна бир бор тасдиқлашини билдирди.

Тадқиқотчилар 2026 йилда шаҳар сарой қисмида тизимли қазиш ишларини бошлашни режалаштирмоқда. Бу ишлар ҳудуднинг ички режалаштирилишини батафсил ўрганиш ва халқаро алмашинувнинг қадимий марказларидан бири бўлган Қуванинг тарихий қиёфасини қайта тиклашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Фарғонада археологлар икки минг йилдан ошган қадимги Қува деворларини топди