
Ўзбекистонда мактаб ўқитувчилари уй шароитида ўқувчиларга дарс ўтказган тақдирда, уларга ҳар ойда бир базавий ҳисоблаш миқдори (412 минг сўм) тўлаб берилади. Ушбу тўлов мактабдан ўқувчининг уйигача бўлган масофа камида 1,5 километрни ташкил этганда амалга оширилади.
Агар бир ўқувчи билан бир неча ўқитувчи ишласа, тўлов суммаси уларнинг дарс соатларига мутаносиб равишда тақсимланади. Бу тартиб бир уйда бир ёшдаги икки ёки ундан ортиқ бола таълим олаётган ҳолатларга ҳам тегишли.
Бундан ташқари, болалар боғчаларида вақтинча ишда бўлмаган тарбиячи ёки ҳамширанинг вазифалари бошқа ходимларга расмий равишда топширилиши мумкин. Бундай қўшимча иш учун тўлов 100% иш ҳақи миқдорида (бошқа вазифалар учун эса 50%) амалга оширилади.
Шу билан бирга, ходимнинг умумий иш ҳажми 1,5 ставкадан ошмаслиги керак.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.