date

Тошкент-Сочи рейси йўналтирилди

Тошкент-Сочи рейси йўналтирилди
Uzbekistan Airways хабарига кўра, 27 ноябр куни Сочи аэропортида чекловлар сабаб HY685 (Тошкент–Сочи) рейси Минерал Сувлар шаҳрига йўналтирилди. Шу сабабли парвозлар янгиланган жадвал асосида амалга оширилади.

Минерал Сувлардан самолёт маҳаллий вақт билан соат 10:00 да учиб, бир соат ичида Сочига етиб боради. Шу куни HY686 рейси билан самолёт Сочи аэропортидан соат 12:00 да учади ва Тошкентга 17:25 да етиб келади.

Россия ОАВ маълумотларига кўра, Сочида самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича чекловлар хавфсизликни таъминлаш учун жорий этилган. Худди шундай чора-тадбирлар Тамбов, Пенза ва бошқа шаҳарларда ҳам қўлланилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкент-Сочи рейси йўналтирилди