date

Президент Гулистондаги фожеа қурбонлари оила аъзоларига ёрдам ажратди

Президент Гулистондаги фожеа қурбонлари оила аъзоларига ёрдам ажратди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессияси давомида Гулистонда газ баллони портлаши оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик билдирди ва уларга моддий ёрдам кўрсатишни топширди. Ҳар бир оилага 100 миллион сўмдан маблағ ажратилади ва ушбу маблағлар уч кун ичида етказилиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, 2 декабрь куни Гулистонда газ баллони портлаши содир бўлган эди. Ҳодиса натижасида 29 киши жароҳатланган, улардан уч нафари ҳалок бўлган.

Мазкур воқеа юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган ва бир киши қўлга олинган. 4 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарёга ташрифи давомида портлашдан зарар кўрганларни шахсан бориб кўргани ҳақида хабар берилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Президент Гулистондаги фожеа қурбонлари оила аъзоларига ёрдам ажратди