
2025 йил 5 декабр куни Mortal Kombat фильми юлдузи Кери-Хироюки Тагава 75 ёшида Санта-Барбарада вафот этди. Variety нашрининг хабарига кўра, унинг ўлимига яқинда кечган инсультдан кейинги асоратлар сабаб бўлган.
Ўз фаолияти давомида Тагава ўнлаб филмлар ва сериалларда суратга тушган, кўпинча харизматик антагонист ролларини ижро этган. Телевизион лойиҳалар орасида у Amazon томонидан суратга олинган "Баланд қалъадаги одам" сериалда асосий роллардан бирини ижро этган.
Тагава 1995 йилги Mortal Kombat фильми биринчи экранлаштирилишида ёвуз сеҳргар Шанг Цунг образи орқали кенг шуҳрат қозонган. У 2019 йилда чиқарилган видеўйинда ушбу қаҳрамоннинг овози ва ташқи кўринишини тақдим этиб, образга қайтган эди.
Актёрнинг менеджери Марги Вайнер уни "кам учрайдиган инсон, сахий ва ўз ишига содиқ шахс" деб таърифлади. Гарчи Тагава кўпинча ёвуз ролларни ижро этган бўлса-да, у бу ролларни кинода ўз йўлини очиш имконияти сифатида баҳолаган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.