
Ўзбекистон Марказий банки Octogram компанияси (Paylov бренди) томонидан Humans иловаси орқали тақдим этилган барча тўлов хизматлари 9 декабрдан бошлаб тўхтатилганини маълум қилди. Бир кун аввал фойдаланувчилар Humans орқали маблағларнинг ечиб олиниши ҳақида хабар беришган.
Марказий банк дарҳол Octogram билан боғланиб, хавфсизликни текшириш ва мумкин бўлган техник заифликларни бартараф этиш учун p2p операцияларни тўхтатишни буюрди. Шу билан бирга, Uzcard ва Humo карталари орқали амалга ошириладиган операциялар, жумладан, бошқа банк иловаларида карталардан фойдаланиш одатдагидек давом этмоқда.
Марказий банк тезкор текширувларни бошлаганини билдирди: барча шубҳали транзакциялар, техник жараёнлар ва платформалар ўртасидаги ўзаро алоқа ўрганилмоқда. Текширув натижалари эълон қилинишини маълум қилди.
Шунингдек, Марказий банк фуқароларга зарурият туғилса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишни тавсия этди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.