date

Ипотека банк «Йил банки» деб тан олинди

Ипотека банк «Йил банки» деб тан олинди
Ипотека банк OTP Group халқаро The Banker нашри томонидан "Ўзбекистонда 2025 йилнинг банки" деб эътироф этилди. Ушбу мукофот молия соҳасида энг нуфузли совринлардан бири ҳисобланиб, ҳар йили молиявий барқарорлик, технологик ривожланиш ва жамият тараққиётига сезиларли ҳисса қўшган банкларга топширилади.

"Мазкур мукофот Ипотека банк OTP Group’нинг трансформация жараёнидаги ютуқларини тасдиқлайди. Ўтган йилда биз асосий жараёнларни мустаҳкамлаб, мижозлар тажрибасини яхшилашга эришдик ва рақамли ҳамда операцион мукаммаллик учун мустаҳкам пойдевор яратдик.

"Йил банки" мукофоти бизнинг жамоамизнинг профессионаллигини ва OTP Group қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди. Бу бизга замонавий ва келажакка йўналтирилган банкни Ўзбекистонда барпо этишда ишонч бахш этади", — дея таъкидлади Ипотека банк OTP Group бош директори Сандро Ртвеладзе.

The Banker нашри Ипотека банк OTP Group трансформациясида учта асосий йўналишдаги муваффақиятларни қайд этди:

— чакана бизнес сифатини ошириш;

— корпоратив банк хизматларини модернизация қилиш;

— рақамли инфратузилмани ривожлантириш.

Ипотека банк OTP Group мамлакатда банк суғуртаси хизматларини таклиф қилган илк банк бўлди.

2024 йил ноябрь ойида ишга туширилган кредитларни суғурталаш бўйича дастлабки маҳсулот орқали 152,6 миллиард сўмлик микрокредитлар ажратилиб, мижозларнинг 62 фоизи суғурта хизматидан фойдаланди. Шунингдек, банкнинг технологик инфратузилмасини кенг миқёсда янгилаш ишлари муваффақиятли амалга оширилди.

Ипотека банк OTP Group янги асосий маълумотлар марказини ишга туширди, замонавий маълумотлар омборини жорий этди ва асосий банк тизимини янгилаш лойиҳасини бошлади. Бундан аввалроқ, Ипотека банк OTP Group 2025 йилнинг тўққиз ойи учун молиявий натижаларини эълон қилган эди.

Банкнинг соф фойдаси 1,195 триллион сўмни ташкил қилиб, капитал рентабеллик кўрсаткичи (ROE) 20,4 фоизга етди. Бу эса банкнинг фойдалилик кўрсаткичлари ва трансформация стратегиясини самарали амалга оширишдаги муваффақиятларини акс эттиради.

Bank of the Year мукофоти Financial Times гуруҳига кирувчи The Banker журналининг етакчи халқаро мукофотларидан бири ҳисобланади. Ҳар йили 120 дан ортиқ мамлакат банклари молиявий натижалар, ривожланиш стратегияси, инновациялар ва ижтимоий ташаббуслар асосида баҳоланади.

The Banker мукофоти банкнинг мамлакат ёки минтақадаги етакчилик позициясини тасдиқловчи кўрсаткичлардан бири.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ипотека банк «Йил банки» деб тан олинди