
Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 150 МВт қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Мазкур инвестиция лойиҳасини Хитойнинг Eaglerise Development KH Company Limited компанияси амалга оширади. Лойиҳа доирасида Mega Energy Power TECH номли янги фирма ташкил этилади.
Сақлаш тизимидан ташқари, Зангиотада уни мамлакатнинг ягона электр энергия тизимига улаш учун электр узатиш линиялари ва подстанция қурилиши ҳам кўзда тутилган. Ушбу объектлар фойдаланишга топширилгач, "Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятига топширилади.
Қурилиш-монтаж ва ер ишлари, шунингдек, бинолар ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаш халқаро стандартлар асосида, тузилган шартномалар шартларига мувофиқ амалга оширилади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.