
Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Аршавин ҳужумчи Гарри Кейн ҳақида кутилмаган фикр билдирди. Унинг айтишича, у Кейнни замонавий футболнинг энг зўр форварди деб ҳисобламайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аршавин ўз рейтингида Эрлинг Холанндни юқорироққа қўйди ва Кейннинг сермаҳсуллиги уни ҳайратда қолдираётганини таъкидлади. Собиқ футболчи инглиз ҳужумчисида буюк тўпурарларга хос яққол индивидуал фазилатларни кўрмаслигини, шу боис Кейннинг бунчалик кўп гол ураётгани унинг учун кутилмаган ҳолат эканини айтди.
"Менга Кейн умуман ёқмайди, Холаннд яхшироқ. Кейн қандай қилиб шунча гол ураётганига ҳайронман. У катта ўйинчи, лекин айнан қайси кучли томонлари бор? Рақибни алдab ўтиши ёки супертезлиги бор деб айтолмайман. Унинг шундай даражага чиққанини мен учун кашфиёт", — деди Аршавин Fonbet YouTube каналида.
Жорий мавсумда Кейн Бундеслигада 15 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва жамоадошларига 3 та голли пас берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.