
Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес жамоага навбатдаги йирик юлдузни олиб келиш ғоясини кун тартибига чиқарди. Defensa Central хабарига кўра, ярим ҳимоячи Витиньяни трансфер қилиш Перес учун деярли бош мақсадга айланган. У португалиялик футболчи «Реал» ўрта чизиғини сезиларли кучайтиришига ишонади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, «Реал» клубида Витиньяни «ПСЖ»дан олиб чиқиш жуда мушкул вазифа эканини яхши тушунишмоқда. Манбага кўра, Мадридда бу трансферни 2000 йилда Луис Фигуни «Барселона»дан олиб кетишдек даражада мураккаб деб баҳолашмоқда.
«Реал» 25 ёшли Витиньяннинг шартномасида матбуотда тилга олинган 90–100 миллион евролиқ товон пули банди борлигига ҳам тўлиқ ишонмаяпти. «ПСЖ» билан келишувга эришиш қийин бўлиши кутилмоқда, чунки клублар Европа майдонларида принципиал рақиблар ҳисобланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.