
Мадриднинг «Реал» клубида узоқ йиллар тўп сурган Серхио Рамос «Милан» сафига қўшилиш арафасида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Calciomercato хабарига кўра, испаниялик футболчи ва «россонери» ўртасида принципиал келишувга эришилган. Рамос эркин агент мақомида «Милан» клубига ўтади, ҳозирча фақат маоши ҳамда шартнома муддати бўйича якуний тафсилотлар аниқлаштирилиши керак. «Милан»да у «Реал»даги собиқ жамоадоши Лука Модрич билан яна бир жамоада тўп суради.
39 ёшли ҳимоячининг сўнгги жамоаси Мексиканинг «Монтеррей» клуби бўлиб, у жорий йил февралидан буён шу ерда ўйнаб келаётганди. Рамос фаолияти давомида «Реал»дан ташқари «Севилья» ва «ПСЖ»да ҳам ҳаракат қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.