Коррупция ҳақида хабар берган фуқароларга ҳимоя ордери берилади

Ўзбекистонда коррупция ҳолатлари ҳақида хабар берган фуқароларга ҳимоя ордерлари берилиши йўлга қўйилади. Адлия вазирлиги бу ҳақда давлат раҳбари фармонига таяниб маълум қилди.
Ҳужжатда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда кўмаклашаётган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида махсус кўкрак нишони таъсис этилгани ҳам қайд этилган.
Шунингдек, жорий йил 1 июлдан синов тариқасида “Рақамли комплаенс” ахборот-дастурий мажмуаси ишга туширилади. У E-Комплаенс модули орқали ички назорат жараёнларини рақамли форматга ўтказишни назарда тутади.
Марказий давлат органларининг ички назорат бўлинмаларига қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича мажбурий кўриб чиқилиши лозим бўлган кўрсатмалар бериш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этишни талаб қилиш ваколати тақдим этилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!