date

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси 34 ёшли аёлни уриб юборди, у воқеа жойида вафот этди

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси 34 ёшли аёлни уриб юборди, у воқеа жойида вафот этди

Тошкентнинг Яшнобод туманида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бу ҳақда авария юз берганидан уч кун ўтиб маълум қилди — ҳодиса тўғрисидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқала бошлаганидан кейин. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Расмий маълумотга кўра, ЙТҲ 31 декабр куни соат 21:00 да (Тошкент вақти билан) Маhtумқули кўчасида юз берган. Ижтимоий тармоқлардаги хабарларда воқеа жойи атрофидаги кузатув камералари ишламагани айтилган, гувоҳлар қидирилгани ҳам қайд этилган.

Қайд этилишича, 24 ёшли Lacetti ҳайдовчиси йўлни белгиланган жойдан ташқарида кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Жабрланувчи 1991 йилда туғилган аёл бўлган, у олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Марҳуманинг яқинлари унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди борлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Кейинчалик ижтимоий тармоқларда видеорегистратордан олинган лавҳа тарқалди: унда аёл йўлни рухсат этилмаган жойда, светофорнинг қизил чироғида кесиб ўтган бўлиши мумкинлиги кўринади. Шунингдек, кадрлар ҳайдовчи ҳодиса жойидан қочиб кетмаганини ҳам кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси 34 ёшли аёлни уриб юборди, у воқеа жойида вафот этди