date

Муаммоли маҳаллаларга ҳоким ва прокурорлар бириктирилади

Муаммоли маҳаллаларга ҳоким ва прокурорлар бириктирилади

Ўзбекистонда жиноятчилик даражаси юқори бўлган маҳаллаларга ҳокимлар, прокурорлар ҳамда ички ишлар бўлимлари раҳбарлари масъул этиб бириктирилди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар берди.

Улар бундай ҳудудларга ҳар ой бориб, аҳолининг ижтимоий муаммоларини жойида ҳал этиш чораларини кўриши шарт. Уч йил давомида “қизил” тоифада қолаётган маҳаллалар ИИВ академияси ҳамкорлигидаги алоҳида назоратга олинади, беш йил давомида вазият ўзгармаса, улар Миллий гвардия назоратига ўтказилади.

Асосий эътибор хавф гуруҳидаги оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш ва аҳолини иш билан таъминлаш масалаларига қаратиллади. Шу билан бирга, ишида юқори натижа кўрсатган давлат хизматчиларини рағбатлантириш учун маҳаллий бюджетларнинг бир қисмидан маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Муаммоли маҳаллаларга ҳоким ва прокурорлар бириктирилади