Айсанем Юсупова Янги йилни АҚШ сафарида қарши олди (видео)

Актриса Айсанем Юсупова Янги йилни ўзи орзу қилганидек, саёҳат руҳида бошлади. У айни кунларда АҚШ бўйлаб саёҳат қилиб, байрамона кайфиятни машҳур масканларда ҳис қилмоқда.
Санъаткор Нью-Йорк шаҳридаги афсонавий Рокфеллер майдонида, улкан Янги йил арчаси ёнида турган лаҳзалари акс этган сурат ва видеоларни Instagram саҳифасига жойлади. Ушбу кадрларда Айсанемнинг қувончли кайфияти ва байрам шукуҳи яққол сезилади.
Мазкур пост қисқа фурсатда мухлислар эътиборини тортиб, ижтимоий тармоқларда илиқ изоҳлар ва табрикларга сабаб бўлди. Айсанем Юсупованинг Янги йилни саёҳат билан қарши олгани унинг ҳаётида унутилмас хотираларга бой янги босқич бошланганидан дарак бермоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг