2018 йилги Давлат дастурида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида прописка соҳасида бир қатор енгилликлар кўзда тутилган. Энг кутилаётгани - паспортида тегишли муҳрга эга бўлмаган шахслар учун иккиламчи бозорда кўчмас мулкни сотиб олиш имкониятидир. Нархлар «осмонга» кўтарилиб кетадими ва давлат қандай чоралар кўриши мумкин? Norma.uz бу ҳақда мақола эълон қилди.
Биринчидан, «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пропискаси бўлмаган шахслар томонидан кўчмас мулк сотиб олиш бўйича мавжуд талабларни соддалаштириш» режалаштирилган. Яъни, гап янги уй сотиб олиш учун шарт-шароитлар ҳақида кетмоқда.
Ҳозирда талаблар қуйидагилардир:
Янги қурилган уй мақоми - фойдаланишга топширилгандан бошлаб 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга эга бино, иншоот, турар-жой биноси билан шартномалар рухсат берилган. Шу билан бирга, кўчмас мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига биноан, тугалланган қурилиш лойиҳасини қабул қилиш комиссиясининг актини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори асосида юзага келади. Шартнома фақат қурувчи билан тузилиши мумкин. Қурувчи назарий жиҳатдан қурилишнинг дастлабки босқичида бошқа шаҳарлардан бўлган харидорлардан пул ололмайди;
кўчмас мулкнинг юқори даражадаги қиймати - 2500 ЭКИҲлик энг кам келишувлар миқдори паст нархларда арзон уй-жой қурилишига тўсқинлик қилади. Маъмурий тақиқлар туфайли бозор баҳоси механизми фақат нарх ошиш йўналишида ишлайди;
сотиб олишда оширилган давлат божи – келишув миқдорининг 5 фоизи қўшимча тўсиқ ҳисобланади;
3 йил ичида қайта сотилганда оширилган давлат божи - 400 ЭКИҲ прописка олиш учун спекулятив операцияларнинг олдини олиб туради, бироқ бозордан мулкни 3 йил муддатга чиқаради;
Ҳисоб-китоб қилишнинг ноқулай шакли – банк орқали пул маблағларини киритиш йўли билан. Ушбу тўлов усули фақат юридик шахсларга тўловлар учун мос келади. Хусусий уйларни қуриш билан шуғулланадиган камдан-кам жисмоний шахслар бундай операция билан боғлиқ бўлган ортиқча ишларга рози бўлади. Натижада, прописка бўлмаган одамлар хусусий уйлар эмас, балки фақат квартира сотиб олишади.
Юқорида айтиб ўтилганларни сарҳисоб қиладиган бўлсак, пропискаси бўлмаган шахслар янги қурилган биноларда уй-жой сотиб олиш учун камида 2 625 ЭКИҲ сарфлайди. Бу 452 миллион 130 минг сўм ёки 55 200 АҚШ долларидир.
Ҳужжат ишлаб чиқувчилари белгиланган талабларни қайта кўриб чиқишлари керак.
Иккинчидан, «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни иккиламчи бозорда пропискаси йўқ шахслар томонидан сотиб олинишига чекловларни асосланмаган спекуляцияларнинг олдини олиш бўйича чоралар қабул қилиш билан олиб ташлаш» таклиф қилинган.
Бундай чоралар остида давлат томонидан иқтисодиётни бошқаришда қўлланиладиган воситаларнинг бутун мажмуини тушуниш мумкин. Бир нарса аниқ - кўчмас мулк нархининг ўсиши босиб турилади.
Иқтисодий дастаклар бор – қурилаётган объектларни арзонлаштириш ва уларнинг сонини кўпайтириш. Президентнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатидан маълумки, 2018 йилда арзон уй-жой қурилиши суръати 1,5 баробарга ортади.
Бундан ташқари, давлат янги уй-жойларга бўлган талабни рағбатлантиради (шу жумладан кредитлар ва солиқ имтиёзлари билан), чунки у жалб этилган маблағлар ҳисобига қурилади ва лойиҳанинг муваффақияти учун сотилиши керак. Натижада эскирган квартирани эмас, балки янги уйни сотиб олиш анча жозибадор бўлади.
Ҳеч ким маъмурий дастакларни бекор қилгани йўқ. Масалан, янги бинолар билан битимлар каби бир хил ёки ўхшаш қонуний талабларни жорий этиш.
Бизнинг фикримизча, энг мақбул қарор, оширилган давлат божини жорий қилишдир. Уни янги қурилган биноларни харид қилишда олинувчи ҳажмга тенглаштиришади (келишувдан 5 фоиз, лекин камида 125 ЭКИҲ – 21 млн 530 минг сўм). Бу асосий ва иккиламчи бозорда тенг рақобат шароитларини яратишнинг энг оддий варианти.
Давлат божининг аср миқдори 125 ЭКИҲдан юқори бўлиши мумкинлиги сабабли, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пропискаси бўлмаган жисмоний шахслар иштирокидаги ҳисоб-китоблар фақат банк орқали амалга оширилиши мумкин. Акс ҳолда, давлат божининг тўланишини назорат қилиш осон бўлмайди.
Бундай божнинг яна бир бошқа сабаби - кўчмас мулкнинг бозор қийматини мустақил баҳолашнинг жорий этилиши. Агарда бож келишувлар суммасидан фоизларда белгиланадиган бўлса, қиймат аниқ ёзиб қўйилиши керак.
Кўриниб турибдики, худди янги қурилган бинолар каби сотиб олинганидан кейин 3 йиллик давр жорий этилади, унинг давомида кўчмас мулкни бегоналаштириш учун 400 ЭКИҲлик йиғим олинади.
Ўзгартиришлар ҳали қабул қилинмади.
Шу билан бирга, иккиламчи бозорда, хусусан, февраль ойининг бошидан буён уй-жойлар ва квартиралар баҳосининг ўсиши кузатилмоқда.
Таъкидлаб айтиш керак, бу ҳали лойиҳа ва қарор чиққунча вазият яна ўзгариши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди