МИБ: Сирдарёда фирибгардан 111 млн. сўм жарима ундирилди

Сирдарё вилоятида фирибгарлик қилган шахсга 111 млн сўм жарима белгиланди. Жарима тўланмаганлиги сабабли, мулоқотлар давомида қарздорнинг мулки хатланган. Натижада, 111 млн сўм жарима ва 5,5 млн сўм ижро йиғими тўлиқ ундирилган.
Фибиргарлик жиноятини содир этган шахсга нисбатан жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Мирзаобод туман судининг 2025 йил 10 июндаги хукмига асосан 111 млн. сўм жиноий жарима жазоси белгиланиб, ижро қилишлик учун Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё туман бўлимига юклатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, белгиланган ихтиёрий муддатда жарима суммаси тўланмаганлиги боис, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорнинг мулки хатланган.
Натижада, қарздордан 111 млн. сўм жарима пули хамда 5,5 млн. сўм ижро йиғими тўлиқ ундирилиб, ижро хужжати тамомланди.































Изоҳлар 0
…