date

Артета: Уайт имкониятдан унумли фойдаланди

Артета: Уайт имкониятдан унумли фойдаланди
“Арсенал” бош мураббийи Микел Артета ҳимоячи Бен Уайтнинг “Брентфорд”га қарши ўтказилган сўнгги учрашувдаги ўйинини юқори баҳолади. Уайт мазкур ўйинда энг яхши футболчи деб топилган.

“Унинг муносабати жуда тўғри эди, у ўзини ижобий томондан кўрсатди. У олган имкониятдан унумли фойдаланди.

Мен унинг ҳозирги шаклидан жуда мамнунман. У яна ўзининг энг яхши версиясида бизга қўшилди.

У биз учун жуда фойдали бўлади, чунки у ажойиб футболчи”, — дея Микел Артетанинг сўзларини келтиради журналист Фабричио Романо. Англия Премьер-лигасининг 14-турида “Арсенал” “Брентфорд”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Уайт ушбу учрашувда тўлиқ 90 дақиқа майдонда бўлди ва битта голли узатмани амалга оширди. Жорий мавсум 28 ёшли ҳимоячи барча турнирларда саккизта ўйин ўтказиб, бир марта самарали узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Артета: Уайт имкониятдан унумли фойдаланди