date

Атмосферани ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш учун вертолёт патрули ишга тушди

Атмосферани ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш учун вертолёт патрули ишга тушди

Тошкент вилоятида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш мақсадида махсус вертолёт патрули йўлга қўйилди. Бу чора Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан атмосферани муҳофаза қилишга қаратилган янги ташаббус сифатида белгиланган.

Махсус комиссия томонидан ташкил этилган аэропатрулнинг биринчи кунида комиссия раҳбарлари А.Абдуҳакимов ва Д.Қодиров ўзи шахсан иштирок этиб, мавжуд вазият билан танишди. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши бўйича аниқланган манбаларга муносабат билдирилди ва уларга қарши қонун ва меъёрлар доирасида тезкор чоралар кўрилди.

Аэрокузатувнинг асосий афзаллиги — экологик меъёрларни бузган корхона ва объектларни тез аниқлаш имконидир. Вертолёт орқали яширин ёки етиб бориш қийин бўлган манбаларни аниқлаш осонлашади. Бу эса мониторинг самарадорлигини яхшилаш ва ноқонуний атмосферага зарар етказувчи манбаларни бартараф этишда муҳим омил бўлади.

Махсус комиссия экологик вазиятни барқарорлаштириш ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни давом эттиради. Бу жараённинг доимий текширув ва кузатув орқали амалга оширилиши, аҳолининг саломатлигини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Атмосферани ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш учун вертолёт патрули ишга тушди