date

Тошкентда йўл ҳақини тўламаган 20 мингга яқин йўловчи жаримага тортилди

Тошкентда йўл ҳақини тўламаган 20 мингга яқин йўловчи жаримага тортилди

Тошкентдаги автобусларда йўл ҳақини тўламаган 20 мингга яқин йўловчи жаримага тортилди. Бу ҳақда Транспорт назорати инспекцияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2025 йилнинг 11 ойи давомида 19 632 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди. Йўловчиларга нисбатан расмийлаштирилган баённомалар натижасида БҲМнинг 10 фоизи — 41 200 сўм миқдорида жарималар қўлланилди.

Пойтахт жамоат транспортида йўл ҳақини тўлашни кафолатлаш мақсадида рейд тадбирлари кучайтирилди. Эндиликда, Тошкент шаҳрида йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ходимларига ҳам йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан жарима баённомаларини расмийлаштириш ҳуқуқи берилган.

Шунингдек, 2025 йил 1 январдан бошлаб Тошкентдаги автобусларда нақд пулда тўлов қабул қилинишини тўхтатишга қарор қилинди. Агар йўловчи йўл ҳақини нақд кўринишда таклиф қиладиган бўлса, ҳайдовчи уни қабул қилмаслиги шарт. Транспорт инспекциясининг ҳудудий инспекторлари томонидан вазиятга доимий назорат олиб борилади. Биринчи марта огоҳлантириш берилса, агар такрорланса, ҳайдовчига ҳам, йўловчига ҳам маъмурий баённома расмийлаштирилади.

Маъмурий баённома Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси (транспортда чиптасиз юриш) ҳамда 145-моддасига (йўловчиларни чиптасиз ташиш) асосан расмийлаштирилади. Маъмурий баённома натижасида 41 200 сўм миқдорида жарима белгиланади.

“Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти барча автобусларга назорат камералари ўрнатган. Бу эса чипталарнинг олдиндан тўланиши ва йўл ҳақини тўламаган йўловчиларни аниқлаш имконини бермоқда.

2025 йил 1 январдан пойтахт жамоат транспортида (автобус ва метрополитен) бир йўловчи қатнови учун 3 000 сўм чекланган тариф белгиланган. Электрон тўлов тизими (транспорт ёки банк картаси) орқали тўланганда эса, йўл ҳақи 1 700 сўмни ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда йўл ҳақини тўламаган 20 мингга яқин йўловчи жаримага тортилди