date

Афруза ўзининг ТОП 3 ҳит қўшиқларини эълон қилди

Афруза ўзининг ТОП 3 ҳит қўшиқларини эълон қилди

Хонанда Афруза журналист билан бўлган суҳбатида мухлисларни қизиқтирган саволлардан бирига — ўз ижодидаги энг севимли қўшиқлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. У интервю давомида шахсий “ТОП 3” рўйхатини тақдим этди.

Афрузанинг сўзларига кўра, 3-ўринни “Вот такая”, ўзининг қувноқ услуби ва эсда қоларли оҳанги билан ажралиб турадиган тарона эгаллаган.

2-ўрин эса кўплаб тингловчиларнинг қалбини забт этган, романтик кайфиятдаги “Учрашайлик жоним” қўшиғига насиб этди.

Ва ниҳоят, Афрузанинг шахсий рейтингида 1-ўринни “Бахтлимисан” қўшиғи эгаллади. Хонанда бу таронани ўзига энг яқин, энг кўп ҳис уйғотадиган ижод намунасидан бири эканини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Афруза ўзининг ТОП 3 ҳит қўшиқларини эълон қилди