date

Вальверде Мбаппенинг ўйинини юқори баҳолади

Вальверде Мбаппенинг ўйинини юқори баҳолади
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде "Атлетик" Бильбао устидан қўзонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Килиан Мбаппенинг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Франциялик ҳужумчи ўйинда 7 ва 59-дақиқаларда гол уриб, 42-дақиқада Эдуардо Камавингага голли узатма амалга оширди.

"Жамоада ҳар доим гол ура оладиган футболчининг борлиги жуда муҳим. Бу бизни хурсанд қилади ва мотивация беради.

Килианнинг биз билан бирга эканлигидан жуда хурсандмиз. У жамоа учун ажойиб ишлайди ва ҳужумларда керак бўлганда бизга зарур нарсаларни бера олишини биламиз", - деди Федерико Вальверде ўйин якунида берган интервьюсида.

Килиан Мбаппе ҳозирда Ла Лига тўпурарлар рўйхатида 16 та гол билан пешқадамлик қилмоқда. Шунингдек, у 15 та ўйинда 4 та голли узатма ҳам амалга оширган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Вальверде Мбаппенинг ўйинини юқори баҳолади