18:42 / 24.03.2019
4 207

Гепатит А га қарши вакцинацияга мажбурлашса, фуқаро қандай йўл тутиши керак?

Гепатит А га қарши вакцинацияга мажбурлашса, фуқаро қандай йўл тутиши керак?
Гепатит А вакцинаси ҳақидаги ўтган сафарги мақоладан кейин жуда кўп муштарийлардан турли хил таклиф ва саволлар олдик. Уларнинг аксарияти «Нима учун вакцинация бунчалик қиммат?», «Агар фарзандимни гепатит А вакцинасига эмлашга шароитим бўлмаса, мактабгача таълим муассасаси ёки мактаб фарзандимни қабул қилишдан бош тортиши ва вакцинацияга мажбурлаши мумкинми?» деган умумлашган саволлардан иборат бўлди. «Дарё» колумнисти Абдулазизхон Акрамов мана шу муаммоли саволларни бир қадар ўрганиб, уларга жавоблар топишга ҳаракат қилди.

Аввало, шуни таъкидлаб ўтиш керакки, эмлаш жараёни жуда кўп ривожланган давлатларда кенг қўлланилиб келаётган ва ўз ижобий таъсирини тасдиқлаган тиббий амалиёт ҳисобланади. Давлат томонидан таъминланадиган ва бола туғилганидан бошлаб маълум тақвим асосида амалга ошириладиган эмлаш ҳеч шубхасиз фойдали жараёндир. Гепатит А вируси ҳам жигар тўқимасини зарарлаши ва, агар касаллик ҳолати юзага келса, бир неча оғир асоратларга олиб келиши ёки тузалгач ҳам умр давомида қайталаниш эҳтимоли бор касалликлар рўйхатига киради. Аслини олиб қаралса, бола касал бўлиб, вакцинага сарфланган моддий маблағдан ошиқроқ маблағ кетиши, бундан ташқари, бола соғлигини йўқотиши олдида ҳозирги гепатит А вакцинаси анча арзон ва самарали. Аммо шуни ҳам эътиборга олиш керакки, аҳолининг ҳаммаси ҳам доимо бу шароит ва маблағга эга бўлмаслиги, бир вазиятда мана шу маблағ ва мажбурлов ҳам оғир туюлиши бор гап.

Нарх масаласига ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон бозорига вакцинани олиб кирувчи фирмалардан бири — «Тиббиёт дунёси» МЧЖ билан боғландим.

«Тиббиёт дунёси» МЧЖ раҳбари билан боғланганимда улар мени бажонудил қабул қилди. МЧЖ раҳбари Ўзбекистон тиббиёти ривожига катта ҳисса қўшаётган, хориж тажрибасини жорий қилишда жонбозлик қилаётган савобталаб инсон экан. Барча маълумотлар, хусусан, вакцинани олиб келиш, сақлаш, маҳсулот таннархи, уни етказишга оид маълумотларни очиқ-ойдин тақдим этишди. Ўрганишлар натижасида шунга амин бўлдимки, гепатит А га қарши вакцина нафақат Европа, балки МДҲ давлатлари орасида ҳам Ўзбекистондан арзонроқ экан. Бунга, албатта, юқоридаги ташкилот ташаббуси ва тадбиркорлиги, ишни тўғри ташкил қилингани катта омил бўлиб хизмат қилган.

Қўйиладиган нарх бир қанча харажатлар, хусусан, вакцинани Хитойдаги заводдан олиб келиш, сақлаш, тарқатиш, ишчилар маоши, Фармқўмитадаги текширувлар ва бошқа кўзда тутилмаган харажатлар ҳисобга белгиланишини билиб олдим. Бундан ташқари, ташкилот бир қанча кам таъминланган оилаларга ҳар ойда бепул вакцина қилиб бериб турар экан.

Вакциналаш жараёнига мажбурловчи қарор бор-йўқлигини охиригача аниқлаш мақсадида соғлиқни сақлаш ишонч телефонига қийинчилик билан боғландим. Аммо улар соғлиқни сақлаш бошқармасига, бошқармадан Тошкент шаҳар санитария-эпидемиология маркази ўринбосарига, ундан ташкилотнинг республика бўйича раҳбарига боғландик. Улар бунга ҳеч қандай мажбурловчи қарор ёки қонун йўқлигини, эпидемиология маркази фақат ташвиқот ва тушунтириш ишларини амалга оширишини айтиб ўтди. Бундан ташқари, фепатит А вакцинаси олиб келингач, гепатит билан касалланиш сони кескин тушганини, касалланиш ўчоқлари камайганини статистика орқали маълумот берди.

Хулоса қилиб айтганда, гепатит А вакцинаси касалланиш харажатларидан ва бола келажаги олдида анча арзон. Аммо мажбурловчи бирор қарор йўқ. Агар мажбурланадиган бўлса, фуқаро бемалол адлия вазирлигига, прократура ёки судга мурожаат этиши мумкин.

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гепатит А га қарши вакцинацияга мажбурлашса, фуқаро қандай йўл тутиши керак?