date

Ямалнинг ҳаёти "Реал"дан учралган мағлубиятдан кейин ўзгарди

Ямалнинг ҳаёти "Реал"дан учралган мағлубиятдан кейин ўзгарди
"Барселона" вингери Ламин Ямал "Реал"га қарши "Эль-Класико"даги мағлубиятидан сўнг ўз ҳаёт тарзини ўзгартирди. 18 ёшли футболчи ўйин олдидан мадридликларга нисбатан кескин фикрлар билдирган эди.

Ушбу баҳс "Реал"нинг 2:1 ҳисобигаги ғалабаси билан якунланди ва "кўк-анорранглилар"нинг бу истеъдодли футболчиси ўзини кўрсата олмади, ҳатто майдонда "Реал" футболчилари билан жанжаллашди.

Mundo Deportivo маълумотига кўра, "Сантьяго Бернабеу"даги мағлубиятдан сўнг Ямал ва унинг яқинлари омма олдида камроқ кўринишга ва ижтимоий тармоқлардаги фаолликни камайтиришга қарор қилишган.

Шунингдек, ёш юлдузнинг шахсий ҳаётидаги қийинчиликлар, хусусан, Ники Никол билан ажралиш ҳам унга салбий таъсир қилган. Жорий мавсумда Ламин Ямал "Барселона" сафида 11 ўйинда 6 та гол уриб, 6 та голли узатма амалга оширган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ямалнинг ҳаёти "Реал"дан учралган мағлубиятдан кейин ўзгарди