date

Тошкентда пуллик автотураргоҳ тарифлари қайта кўриб чиқилиши лозим

Тошкентда пуллик автотураргоҳ тарифлари қайта кўриб чиқилиши лозим
Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ХДП) Тошкент шаҳридаги пуллик автотураргоҳлар тарифларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидламоқда. Партия вакилларининг қайд этишича, пойтахт марказидаги автотураргоҳлар учун кунлик тўлов миқдори қарийб 100 минг сўмга етмоқда.

Ойлик тўлов эса энг кам иш ҳақидан ошиб кетяпти, бу ижтимоий адолат тамойилларига зид деб баҳоланмоқда. Замонавий, тартибли ва қулай транспорт тизими ҳаммамиз учун муҳим.

Аммо бундай тизим аҳоли даромадлари ва имкониятларига мос бўлиши, шунингдек, унинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини инобатга олиши керак, дейилади партия баёнотида. ХДП вакиллари барча белгиланган тарифлар иқтисодий асосланган бўлиши ва аҳолига тўлиқ очиқ бўлиши шартлигини таъкидлашди.

Шунингдек, улар ижтимоий муассасалар ёнида маълум муддатга бепул автотураргоҳ жорий қилиш таклифини ҳам билдиришди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда пуллик автотураргоҳ тарифлари қайта кўриб чиқилиши лозим