date

Роберт Паттинсон ва Зендея «Одиссея» фильмида

Роберт Паттинсон ва Зендея «Одиссея» фильмида
2025 йил 20 ноябр куни Кристофер Нолан томонидан суратга олинаётган «Одиссея» фильми ҳақида янги кадрлар эълон қилинди. Ушбу фильм қадимги юнон эпосига асосланган.

Суратларда Роберт Паттинсон ва Зендея кўриниш берган бўлиб, улар мос равишда Антиной ва маъбуда Афина ролларини ижро этмоқда. Троянинг деворлари ёнида жой олган беш дақиқалик пролог саҳнаси кўрилган бўлиб, уни таҳлилчилар «шиддатли жанг саҳнаси» деб таърифлашди.

Бу эпизодда Троя оти ва Одиссейнинг шаҳар дарвозасини очиш учун олиб борган жанги кўрсатилган. Бу эса асосий воқеалар олдидан томошабинларга бир «кириш қисми» сифатида хизмат қилиши маълум қилинган.

Фильмда Одиссей ролини Метт Дэймон, унинг рафиқаси Пенелопа ролини эса Энн Хэтэуэй ижро этмоқда. Картинанинг бюджети 250 миллион долларни ташкил этади.

Премьера санаси эса 2026 йил 17 июлга белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Роберт Паттинсон ва Зендея «Одиссея» фильмида