Қўйлиқда қайчи билан машиналарни талаган ўғри ушланди

1 дақиқа ўқиш1.4K
Қўйлиқда қайчи билан машиналарни талаган ўғри ушланди

Тошкентнинг Бектемир туманида бир неча автомобилдан йирик миқдорда пул ўғирлаган шахс қўлга олинди. Ҳодиса ҳақида шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.

Дастлаб, гумонланувчи Қўйлиқ деҳқон бозори атрофидаги Nexia-2’ни қайчи ёрдамида очиб, салон ва юкхонани титкилаган. У ердан қарийб 76 миллион сўм топиб, ўғирланган пул билан изини йўқотгани айтилмоқда.

Гумонланувчининг айтишича, у атрофни кузатиб турган пайтда автомобил эгаси катта миқдордаги пулни тушириб олиб кетганини кўрган, машинада сигнализация йўқлигини билиб, вазиятдан фойдаланган.

Бир муддатдан кейин у яна ўша ҳудудга қайтиб, бу сафар эшиклари очиқ қолган Cobalt’дан 17 миллион сўмни ўғирлаб кетган. Автомобил эгаси телефонда гаплашиб, машинани қулфламай қолдиргани гумонланувчи учун яна имконият бўлган.

Шундан сўнг, у яна жиноят содир этиш нияти билан Бектемирга қайтганда, тезкор тадбир вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси — “Ўғрилик” билан иш қўзғатилган. Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов жараёни давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?