date

Уилл Смитга чопон ва дўппи совға қилинди

Уилл Смитга чопон ва дўппи совға қилинди
Ўзбекистонлик блогер Саидзам Ризаев машҳур америкалик актёр Уилл Смитга миллий чопон ва дўппи совға қилди. Бундан ташқари, Ризаев Голливуд юлдузини Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф этди.

Блогернинг таъкидлашича, миллий кийим актёрга жуда мос тушган. Уилл Смит эса дўппини қандай тўғри кийиш ҳақида қизиқиб сўради.

“Бу жуда ажойиб”, — деди актёр совғани қабул қиларкан. Уилл Смит 1968 йил 25 сентябрда туғилган. У актёрлик фаолиятини 1990 йилда “Беверли-Хиллз шаҳзодаси” сериалида бошлаган. Шунингдек, “Ёмон йигитлар”, “Қора кийимлилар”, “Хенкок” каби жанговар фильмларда роль ўйнаган.

2022 йилда Смит “Оскар” мукофотига сазовор бўлган. Актёрликдан ташқари, Смит реп ижрочиси сифатида ҳам танилган. У 1989 ва 1992-йилларда икки марта “Гремми” мукофоти билан тақдирланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Уилл Смитга чопон ва дўппи совға қилинди