20:46 / 27.06.2019
2 531

“Ўз фикрига эга бўлиш ва уни эркин айта олиш цивилизациялашган жамиятнинг принципиал хусусияти”

“Ўз фикрига эга бўлиш ва уни эркин айта олиш цивилизациялашган жамиятнинг принципиал хусусияти”
Мен жамиятда тенгсизлик ва камситишларнинг барча, хусусан, гендер бўйича кўринишларига изчил равишда қарши чиқиб келдим ва қарши чиқяпман.

Бироқ ҳозир мени нима кўпроқ чўчитаётганини ҳам билолмаяпман: аёллар эркаклардан кўра ёмонроқ фикрлайди деган депутатнинг бемаъни сўзларими ёки уни ҳамма жойдан қувиб солиш кераклиги ҳақида ҳукумат ва партияларга чақириқлар ва айтганлари учун у учраётган очиқ-ошкора таъқибларми.

Албатта, цивилизациялашган жамият ўз аъзоларининг гендер бўйича камситилишига йўл қўймайди.

Бироқ ўз фикрига эга бўлиш ва уни айтиш ҳам замонавий цивилизациялашган жамиятнинг принципиал хусусияти ва рад қилиб бўлмайдиган жиҳати ҳисобланади. Биз барча инсонлар, жумладан, депутатларда бизнинг нуқтаи назаримизда энг аҳмоқона ҳисобланадиган фикрларга эга бўлиш ва уни айтиш ҳуқуқи борлигини тушунишимиз керак. Агар ҳозир бу депутатни “урадиган” ва ҳайдайдиган бўлсак, қолган барча депутатлар ва амалдорлар узоқ муддат жим қолади, улар сиз-у бизнинг ҳаётимизни белгилаб берадиган у ёки бу масалаларни ечишда қайси ғояларга таянишини ҳеч қачон била олмаймиз.

Замонавий, демократик жамиятларда одамлар сиёсий “экзекуция” ўтказишга чақирмайди, кишилар ўз депутатларини тинглайди ва улар қониқтирмайдиган бўлса, келгуси сайловда уларга овоз бермайди. Жуда бўлмаса, депутатнинг ваколати муддатидан олдин тугатилади. Лекин таҳқирлаш ва таъқиб қилиш тўғри эмас.
Зафар Ҳошимов

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ўз фикрига эга бўлиш ва уни эркин айта олиш цивилизациялашган жамиятнинг принципиал хусусияти”