date

Самарқандда юк машиналарини ёқиб юбориш ортидаги жанжал аниқланди

Самарқандда юк машиналарини ёқиб юбориш ортидаги жанжал аниқланди

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида бир нечта юк автомашиналари қасддан ёқиб юборилгани ҳолати бўйича айбдорлар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ расман маълум қилди.

28 ноябрь куни соат 21:50 да “Беклар” маҳалласида яшовчи 1985-йилда туғилган К.А. қўшни маҳаллада истиқомат қилувчи, олдиндан таниш бўлган 1990-йилда туғилган Ғ.Р. ва 1991-йилда туғилган Н.Р. билан келишмовчиликка борган. Жанжал кескинлашгач, К.А. ўзининг 2005 ва 2007-йилда туғилган ўғиллари билан бирга Ғ.Р. ва Н.Р. бошқарувида бўлган юк машиналарига бензин сепиб, уларни aтайлаб ёқиб юборган.

Ёнғин тез ўчирилгани сабабли янада катта зарарнинг олди олинган. Аммо кузатув камералари ва гувоҳлар маълумотига кўра, дастлаб логистика марказидан бир километр узоқликда сақланган икки “Камаз” ёқилган, кейин эса марказга қайтиб яна бир фурага ўт қўйилган. Натижада тадбиркор тахминaн 600 миллион сўм зарар кўрган.

29 ноябрь куни мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми билан иш қўзғатилиб, айбдорларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Қонунга кўра, мулкни қасддан ёқиш ёки катта зарар етказиш жарима, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда юк машиналарини ёқиб юбориш ортидаги жанжал аниқланди