Қўшкўпирда ота алимент пулини олдиндан тўлади

Қушкупирда қарздор И.Д. ўз фарзандининг моддий таъминоти учун тўланиши керак бўлган 70 миллион сўм алимент пулини олдиндан тўлаган. Бу қарор Урганч туманлараро судининг 2013 йилги қарорига асосланади. Давлат ижрочиси Ш. Палванов томонидан ҳисоб-китоб қилинганида, алиментдан қолган сумма аниқланган ва тўлов амалга оширилган.
Қарздор И.Д. Бюронинг Қўшкўпир тумани бўлимига келиб фарзандининг моддий таъминоти учун тўлаб келаётган алимент пулларини қолган қисмини, яъни фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган даврни ҳисоблаб беришни сўради.
Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 08.04.2013 йилдаги суд буйруғига асосан ундирувчи Қ.М. фойдасига қарздор И.Д.дан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Бўлим давлат ижрочиси Ш.Палванов қарздор И.Д.нинг мурожаатидан келиб чиқиб, унинг фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган даврда алимент пулларини қайта ҳисоб-китоб қилганида алиментдан қолган қисми 70 млн. сўмни ташкил қилган ва қарздор И.Д. томонидан ушбу 70 млн. сўм ундирувчи Қ.М.га тилхат асосида топширилиб, ижро иши тамомланган.































Изоҳлар 0
…