Сирдарёда тўрт машина тўқнашди, бир ҳайдовчи жароҳатланди

1 дақиқа ўқиш157
Сирдарёда тўрт машина тўқнашди, бир ҳайдовчи жароҳатланди

Сирдарё вилоятида бир вақтда тўртта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, бир ҳайдовчи жароҳат олди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ маълумот берди.

Маълумотларга кўра, 30 ноябрь куни соат 13:45 да Мирзаобод туманидаги “Оқолтин” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-34 йўлининг “Душанбе–Тошкент” йўналиши 94-километрида Isuzu ҳайдовчиси навбат билан бурилмоқчи бўлган VAZ-2101 ва иккита Nexia-3 автомашиналарининг орқа томонидан келиб урилган.

Тўқнашув натижасида VAZ-2101 ҳайдовчиси тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Қолган машиналарга моддий зарар етган.

Мирзаобод тумани ИИБ томонидан ҳодиса юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. ЙҲХБ барча ҳайдовчиларни ҳушёрликка ва қоидаларга қатъий амал қилишга чақирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?