06:00 / 09.07.2019
2 533

Ўзбекистонда нега кўпчилик ижтимоий фанларга қизиқади?

Ўзбекистонда нега кўпчилик ижтимоий фанларга қизиқади?
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида физика йўналиши талабалари учун ёзги мактаб ташкил этилди.

Ушбу мактаб ўқувчилари Физик-кимёвий тадқиқот усуллари лабораториясида 10 кун давомида сканерловчи электрон микроскопларда элементли таҳлил қилиш, фазавий-структуравий таҳлил, молекуляр тузилиш таҳлиллари ва бошқа йўналишларда амалий машғулот олиб боришди.

Мактабни тамомлаган 8 нафар турли ОТМларнинг магистр ва бакалаврлари охирги тақдимотларини топширди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Тақдимот ишларига ҳакамлик қилган физика-математика фанлари доктори Элвира Ибрагимова Ўзбекистонга, биринчи навбатда, яхши фан аналитиклари кераклигини таъкидлади.

«Аниқ фан йўналишида бунинг учун, аввало, бола мактаб ёшидан аниқ лаборатория шароитида ишлаши керак. Мисол учун ижтимоий фанларни мустақил ўрганса бўлади, яъни ёдлаш, мулоҳаза ва мушоҳада қилиш билан уларни яхши ўзлаштириш мумкин. Бироқ бизда физика, кимё, биология каби фанларни лаборатория шароитида амалий ўрганиш учун мактаб тизимида тўлиқ потенциал мавжуд эмас. Шунинг учун кўпчилик гуманитар фанларни яхши кўради», — дейди Илғор технологиялар маркази Физик кимёвий тадқиқот усуллари лабораторияси кичик илмий ходими Фурқат Тожиназаров.

Тошкент давлат педагогика университети талабаси Авазбек Қаршибоевнинг таъкидлашича, университет лабораториясида жиҳозлар етарли бўлса-да, уларнинг кўпчилиги инглизча қўлланмалар асосида келади.

«Лаборатория ходимлари ҳам айрим вақтларда бу тилда берилган инструкцияни тўлиқ тушунмайди. Шу сабабли баъзи мураккаб асбобларга зарар етказмаслик учун улардан деярли фойдаланилмайди», — дейди.

Ёзги мактабнинг мақсади ҳам айнан шу: талабаларни мумкин қадар амалий жараён — лаборатория шароити билан яхшироқ таништириш.

Шунингдек, ёзги мактаб тингловчиларидан бирининг таъкидлашича, талаба университет лабораториясидан мустақил фойдаланиш учун, аввало, тилхат ёзиши керак. У барча жавобгарликни ўз бўйнига олгандан кейин ичкарига кириши мумкин. Ёзги мактабда эса иштирокчилар бемалол ўзлари тажриба ишларини амалга оширишган.

Маълумот учун, Илғор технологиялар маркази Физик-кимёвий тадқиқот усуллари лабораторияси ўзида мавжуд жиҳозлар билан ўқитувчиларни, талабаларни жамоавий тарзда таништириш имконига эга.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда нега кўпчилик ижтимоий фанларга қизиқади?