date

Украинадаги меҳнат қуллигидан қутқарилган ўзбекистонликлар уйга қайтарилди

Украинадаги меҳнат қуллигидан қутқарилган ўзбекистонликлар уйга қайтарилди
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси оғир шароитларда қолган 19 нафар ҳамюртимизни ватанига қайтаришга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги. Ўзбекистон фуқаролари Киев вилоятидаги иссиқхоналардан бирида мажбурий ишлашга ундалган.

Уларнинг қайтарилишига Киев ва Молдовадаги Халқаро миграция ташкилоти ёрдам кўрсатди. Агентлик маълумотларига кўра, 28-октябрь куни ҳамюртимиз Киевдан Кишинёвга автотранспорт воситаларида олиб келинган.

У ерда улар хавфсиз яшаш шароитлари, озиқ-овқат ва зарур ёрдам билан таъминланган. 3-ноябрь, душанба куни эса улар муваффақиятли равишда ватанига қайтарилди.

19 нафар ўзбекистонликнинг барчаси “жабрланувчи” деб тан олинди, бу эса уларга нисбатан Украина қонунчилиги бўйича санкциялар қўлланмаслигини таъминлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Украинадаги меҳнат қуллигидан қутқарилган ўзбекистонликлар уйга қайтарилди