date

Ўзбекистонлик ёнғиндан аёл ва чақалоқни қутқарди

Ўзбекистонлик ёнғиндан аёл ва чақалоқни қутқарди
Ўзбекистон фуқароси Шерзод Намозов Россиянинг Сочи шаҳрида ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатиб, маҳаллий ва федерал оммавий ахборот воситаларининг диққат марказига айланди. Шерзод бошқа гувоҳлар билан биргаликда ёнган хонадондан аёл ва унинг бир ойлик чақалоғини қутқарди.

31-октябр куни юз берган ушбу воқеа Россиянинг Биринчи каналидан ёритилди. Ёнғин беш қаватли уй мансарда қаватини қамраб олган бўлиб, ёш она ва унинг чақалоғи учун эвакуация қилиш йўли тўсилган эди.

Аёл ташқарига чиқиш учун тор кондиционер блокига чиқишга мажбур бўлган. Сурхондарё вилояти Термиз тумани “Учқизил” маҳалласидан чиққан Шерзод Намозов шу таҳликали вазиятда яқин атрофда бўлган.

У ҳеч иккиланмай ёрдамга ошиқди. Бошқа бефарқ бўлмаган одамлар билан бирга Шерзод пастки қаватдаги деразадан юқорига чиқиб, биринчи навбатда чақалоқни хавфсиз тарзда пастга узатди.

Кейин эса нарвон ёрдамида аёлни пастга туширди. Яхшиямки, она ва чақалоқ тезда шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказилиб, соғлиғида ҳеч қандай хавф йўқлиги аниқлангач, шифохонадан чиқарилди.

38 ёшли ўзбек қутқарувчиси Шерзод Намозов Сочида 10 йилдан бери такси ҳайдовчиси бўлиб ишлайди. Ҳодиса куни у мижозни манзилига етказаётган эди.

Ёнғин юз берганини кўриб, ёрдамга шошилган Шерзод ўз қаҳрамонлигини изоҳлар экан, буни “шунчаки инсоний бурчини бажариш” деб баҳолади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик ёнғиндан аёл ва чақалоқни қутқарди