date

Қашқадарёда она ўғлини судга берди

Қашқадарёда она ўғлини судга берди
Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқаро О.С. ўғлини алимент пулларини ундириш мақсадида судга мурожаат қилди.

Аёлнинг судга тақдим этган маълумотларига кўра, ўғли икки ой давомида алимент тўламаган ва 1 миллион 648 минг сўм миқдорида қарздор бўлиб қолган. Маълум бўлишича, эркак ҳар ойда онасига 412 минг сўм тўлаши лозим бўлган.

Суд жараёнида ўғил ўз хатосини тан олди ва онасига қарздорлигини тўлиқ тўлади. Шундан сўнг томонлар ўзаро ярашувга эришди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда она ўғлини судга берди