
Собиқ футболчи Гари Невилл "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Бенямин Шешконинг жорий мавсумдаги ўйинларини баҳолади. "Шешко бироз ноқулай ҳаракат қилмоқда, у бир неча бор дарвозага йўллаган зарбаларини аниқ амалга ошира олмади.
Ҳа, у ҳали ёш футболчи ва янги жамоасига мослашмоқда, аммо 80 миллион фунтлик трансфер нархи учун ундан кўпроқ нарса кутишади", - дейди Невилл Daily Mail нашрига берган интервьюсида. Экспертнинг фикрича, Словения миллий жамоаси ҳужумчиси "Манчестер Юнайтед"нинг икки бошқа ҳужумчиси – Брайян Мбеумо ва Матеус Куня даражасидан анча паст.
Шешко ушбу ёзда "РБ Лейпциг"дан "қизил иблислар" сафига қўшилган эди. У "Манчестер Юнайтед" таркибида ҳозиргача 11 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатма амалга оширди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар