date

Битирувчиларни ишга олган корхонага имтиёзли кредит берилади

Битирувчиларни ишга олган корхонага имтиёзли кредит берилади
Ўзбекистонда олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга қабул қилган тадбиркорларга етти йил муддатга имтиёзли кредит тақдим этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Кредит миқдори 5 миллиард сўмгача бўлиши мумкин. Ҳар бир ишга олинган битирувчи учун компания 1 миллиард сўмгача маблағ олади.

Ушбу маблағни асбоб-ускуналар сотиб олиш ёки айланма маблағларни тўлдириш учун ишлатиш мумкин. Агар ишга олинган битирувчи икки йил ичида ишдан бўшаса, кредитнинг фоиз ставкаси бозор даражасига қайта кўриб чиқилади.

Бироқ, бўшаган ўринга бошқа бир битирувчи ишга қабул қилинса, бу қоида татбиқ этилмайди. Шунингдек, мамлакатда битирувчилар ўртасида энг яхши стартап ва инновацион лойиҳалар танлови ўтказилади.

Ғолиблар камида икки нафар ёш мутахассисни ишга олган тақдирда 1 миллиард сўмгача грант олиш имконига эга бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Битирувчиларни ишга олган корхонага имтиёзли кредит берилади