16:46 / 21.12.2019
2 551

Қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар рўйхати маълум бўлди

Қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар рўйхати маълум бўлди
Қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхати, шунингдек фуқароларнинг тиббий текширувдан ўтиш тартиби белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг муҳокама учун эълон қилинган қарори лойиҳасига кўра, қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхати қуйидагича:

Умумий тиббий монеликлар:
1. Функционал фаолиятининг бузилиши билан кечувчи аъзоларнинг туғма нуқсонлари.
2. Функционал бузилишлар турғун ифодаланган марказий асаб тизимининг органик касалликлари.
3. Сурункали руҳий хасталиклар ва психо-неврологик диспансерларда албатта мажбурий динамик кузатувга муҳтож бўлган шу касалликларга тенг бўладиган ҳолатлар, пароксизмал ўзгаришлар билан кечувчи эпилепсия. Оралиқ руҳий касалликлар яққол ифодаланган ҳолатларда тегишли ишларга яроқлилик масаласи психо-неврологик диспансерининг комиссияси томонидан индивидуал равишда ҳал қилинади.
4. Яққол ифодаланган ўзгаришлар билан кечувчи эндокрин тизимининг касалликлари.
5. Хавфли ўсмалар (даволангандан кейин мутлақ монеликлар бўлмаган ҳолларда масала индивидуал ҳал қилиниши мумкин).
6. Қон тизимининг барча касалликлари (ҳамма босқичларида) (жумладан қон яратувчи тизимнинг касалликлари).
7. Гипертония касаллигининг III босқичи.
8. Қон айланиши етишмовчилиги билан асоратланган юрак касалликлари.
9. Яққол ифодаланган ўпка-юрак етишмовчилиги билан асоратланган ўпканинг сурункали касалликлари.
10. Нафас ва қон айланишининг яққол ифодаланган функционал бузилишлари билан кечувчи бронхиал астманинг оғир тури.
11. Туберкулёзнинг ҳар қандай жойлашган фаол турлари.
12. Сурункали тез-тез қайталанадиган ва асоратланишга мойил меъда ва 12 бармоқли ичакнинг яра касаллиги.
13. Жигар циррози ва фаол гепатитлар.
14. Буйрак етишмовчилиги билан асоратланган сурункали буйрак касалликлари.
15. Коллагенозлар.
16. Касби бўйича иш бажаришга халақит берувчи турғун бузилишлари бўлган бўғим касалликлари.
17. Ҳомиладорлик ва сут ажралиш даври.
18. Фарзанд кўриш истаги бўлган аёлларда анамнезида одатдаги ҳомила нуқсонлари ва ҳомиладорликнинг охирига етмаслиги.
19. Бачадондан қон кетиши билан кечувчи ҳайз кўриш функциясининг бузилишлари.
20. Глаукома декомпенсация даврида.

Қўшимча тиббий монеликлар:
1. Қўл-оёқ ва кафтларининг йўқлиги.
2. Периферик қон-томир касалликлари (облитерацияловчи эндартриит, вена ва қон томирларининг варикоз кенгайиши ва бошқалар).
3.Периферик нерв тизимининг сурункали касалликлари.
4.Терининг тез-тез қайталаниб турувчи сурункали касалликлари.
5. Кўриш ўткирлигининг коррекция билан бир кўзда–0,5 Д дан кам, иккинчисида–0,2 Д дан кам ёки бир кўзда 0,7 Д, иккинчисида–умуман кўришнинг йўқлиги.
6. Этиологиясидан қатъи назар, эшитиш қобилиятининг бир ёки икки томонлама турғун даражада пасайиши (шивирлаб гапириш 3 м дан кам).
7. Марказий нерв тизимининг органик касалликлари.
8. Вестибуляр бузилишлар.

Қуролга эгалик қилувчи фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, тиббий кўриклар давлат тасарруфидаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилади. Тиббий кўрикдан ўтиш даврийлиги 1 йилда бир марта.

Тиббий кўрикларни ўтказиш пайтида қуролга эгалик қилувчи ишловчи фуқароларнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланади.

Қуролга эгалик қилувчи фуқаро тиббий кўрикдан учун тиббий кўрикни ўтказувчи даволаш-профилактика муассасасига паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати билан келиши лозим.

Тиббий кўрикларни ўтказиш учун тиббий кўрикни ўтказувчи даволаш-профилактика муассасаси раҳбарининг буйруғи билан тиббий комиссия ташкил этилади.

Тиббий кўрикдан ўтувчи қуролга эгалик қилувчи фуқарода психик касалликлар (шизофрения, эпилепсия, олигофрения) мавжудлигини текширишда уларнинг яшаш жойидаги даволаш-профилактика муассасасининг врач-психиатри томонидан амалга оширилади.

Туман врач-психиатри бўлмаган тақдирда психиатрик текшириш туманлараро ёки вилоят (шаҳар, республика) психоневрология диспансерининг врач-психиатрлари томонидан амалга оширилади.

Агар қуролга эгалик қилувчи фуқаро психик касалликлар бўйича диспансер ҳисобида турса, унга бу ҳақда белгиланган намунадаги маълумотнома берилади. Агар қуролга эгалик қилувчи фуқаро психик касалликлар бўйича ҳисобда турмаса ва унда руҳий бузилишлар аниқланмаса, унга врач-психиатрнинг имзоси қўйилган белгиланган намунадаги маълумотнома берилади.

Маълумотномалар ушбу даволаш-профилактика муассасасининг муҳри ва раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланади.

Тиббий комиссия томонидан қуролга эгалик қилувчи фуқарони тиббий кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ барча маълумотларни қайд этиш мақсадида амбулатор тиббий карта юритилади. Амбулатор тиббий картада тиббий кўрикни ўтказишда иштирок этган ҳар бир врач ва мутахассисларнинг қуролга эгалик қилувчи фуқаро тўғрисидаги хулосалари кўрсатилиши керак.

Тиббий кўрик натижасига кўра фуқаро қуролга эгалик қилишда яроқсиз деб топилганда, унга бу тўғрисида тиббий кўрикни ўтказувчи даволаш-профилактика муассасасининг тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосаси берилади ва ушбу хулосанинг нусхаси уч кунлик муддат ичида фуқаро яшаш манзилига юборилади.

Тиббий кўрикнинг сифатли ўтказилишига тиббий кўрикдан ўтказувчи даволаш-профилактика муассасасининг раҳбари жавобгар ҳисобланади.
Тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган қуролга эгалик қилувчи фуқаролар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмаслар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар рўйхати маълум бўлди