
Фото: Instagram / @yulduz_mav
Тошкентдаги оқшом либослари дўкони эгаси, тадбиркор Юлдуз Мавлонова айни пайтда «Сокол» лагерида карантинда сақланмоқда. Тадбиркор Instagram’даги саҳифасида карантин даврини қай тарзда ўтказаётгани ҳақида сўзлаб берди.
«Ҳаммага салом, қисқа вақтга интернет пайдо бўлиб қолди. Биз — Москва шаҳридан келган 500 киши ҳозирда ‘Сокол’ лагерида карантиндамиз. Биринчи кеча бироз қийин ўтди. Лекин ҳозир бизга ҳамма шароитни қилиб беришди. Президентимизга раҳмат, яхши овқатлантиришяпти, табиат гўзал, ҳаво тоза. Бу ерда бизга жуда яхши қарашяпти», — дейди Юлдуз Мавлонова.
Аввалроқ Москвадан Тошкентга етиб келган 500 га яқин ўзбекистонликлар Бўстонлиқ тумани «Қизилсув» маҳалласи «Сокол» спорт-соғломлаштириш марказига 14 кунга карантинга олингани, бироқ фуқаролар ушбу муассасада шароитлар йўқлигидан шикоят қилгани ҳақида хабар берилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар