Метро бекатида туғилган гўдак 25 йил бепул юради

1 дақиқа ўқиш2.1K
Метро бекатида туғилган гўдак 25 йил бепул юради

Боку шаҳрида, 8 август куни ғайриоддий ва ҳайратомуз воқеа юз берди. Метро йўловчилари учун оддий кунидек бошланган саҳна, бир неча дақиқалар ичида тарихий лаҳзага айланди. “20 январь” бекатидаги платформада аёл бола туғди.

Маълумотларга кўра, ёш она фарзандини дунёга келтираётган пайтда унга метро ходимлари ёрдамга шошилди. Улар биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, тез ёрдам келгунига қадар туғруқ жараёнини назорат қилдилар. Орадан оз вақт ўтиб, тиббий йордам етиб келди ва туғруқ бекатнинг ўзида амалга оширилди.

Олдиндаги дақиқалар аёл учун ҳам, чақалоқ учун ҳам ҳал қилувчи бўлди. Туғуруқдан кейин она ва гўдак шифохонага етказилди. Маълум бўлишича, 2005 йилда туғилган она ҳомиладорлик патологияси бўлимига жойлаштирилган ва унинг аҳволи барқарор.

Бироқ 36-ҳафтада муддатидан олдин туғилган чақалоқнинг ҳолати шифокорлар томонидан қониқарсиз деб баҳоланмоқда. 2200 грамм оғирликда ва 47 сантиметр бўйдаги бола реанимация бўлимига жойлаштирилди. Ҳозирда у шифокорлар қатъий назоратида.

Маҳаллий манбалар хабар беришича, метрода туғилган бола “махсус йўловчи” мақомини олади. Бу унга 25 ёшга тўлгунга қадар метро хизматидан мутлақо бепул фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этади.

Бундай воқеалар ҳали-ҳануз одамлар орасида катта қизиқиш уйғотади. Аслида, бу яқин йилларда ягона ҳолат эмас.

Метродаги бу ғайриоддий туғруқ ҳозирча шахсий ҳодиса бўлиб кўринса-да, у ҳақдаги хабар кўпчиликнинг ёдида узоқ сақланиши аниқ. Бундай воқеалар ҳаётнинг кутилмаган бурилишларини ва инсонпарварликнинг қийматини яна бир бор намоён этади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?