Исроил армияси Ғазо шаҳрида яшовчиларни жанг ҳудудларидан жанубий қисмга кўчиришни режалаштирмоқда. Ҳарбийлар аҳолига чодирлар ва вақтинчалик турар жой учун керакли ашёлар берилишини маълум қилди.
Бу қарор Исроилнинг Ғазо шаҳрининг шимолий қисмини эгаллаш бўйича янги ҳужум бошлаш режаси эълон қилингач қабул қилинди. Режа халқаро ҳамжамиятда катта хавотир уйғотди, чунки Ғазода 2,2 миллиондан ортиқ одам истиқомат қилади.
Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху, ҳужум бошланишидан аввал тинч аҳолининг “хавфсиз ҳудудларга” кўчирилишини таъкидлади. Ёрдам жиҳозлари БМТ ва халқаро ташкилотлар орқали Ғазонинг Керем Шалом чегара пункти орқали олиб ўтилади.
Сўнгги кунларда Исроил кучлари Ғазо шаҳри чеккаларида ҳужумларни кучайтирди. Зеитун ва Шежиа ҳудудларида оғир бомбардимонлар содир бўлиб, кўплаб уйлар вайрон қилинган. Армиянинг маълум қилишича, у ерда туннел ва қуроллар йўқ қилинмоқда.
2023-йил 7-октабрда Ҳамас ҳужуми билан бошланган урушда 1 200 дан ортиқ исроиллик ҳалок бўлган. Кейинги ҳарбий амалиётларда эса Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 61 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган. Уруш Ғазода очарчилик ва миллионлаб одамнинг бошпанасиз қолишига сабаб бўлмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар