11:40 / 26.03.2020
4 761

Ўзбекистонда яна 5 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда яна 5 кишида коронавирус аниқланди
Ўзбекистонда яна 5 кишига коронавирус ташхиси қўйилди.
«Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони яна бештага ошиб, 65 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтган фарғоналик беморнинг турмуш ўртоғи, икки нафар фарзанди ва келинида аниқланган. Улар айни вақтда Фарғонадаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Яна бир бемор Тошкент вилоятидан бўлиб, айни пайтда у Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

25 март куни Наманган вилоятида ҳам бир кишида вирус аниқланганди, бу бемор Туркиянинг Истанбул шаҳридан келган. Айни вақтда Наманган шаҳри кириш ва чиқиш учун ёпиб қўйилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда яна 5 кишида коронавирус аниқланди